Роналдо “Вальядолид”нинг директорлар кенгаши раиси этиб сайланди

Испаниянинг “Вальядолид” клуби директорлар кенгашида ўзгаришлар юз бергани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра директорлар кенгашининг айни дамдаги 5 нафар аъзоси сафига Марта Урготи, Хосе Сантьяго ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо қўшилган.

Таъкидлаш лозимки, яқиндагина “Вальядолид”ни сотиб олган Роналдо клубнинг директорлар кенгаши раиси этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ футбол юлдузи 30 миллион евро эвазига жамоанинг 51% акциясини сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!