Роналдо шифохонага ётқизилди

Машҳур бразилиялик футболчи Роналдо Ибицадаги шифохоналарнинг бирига ётқизилди, дея хабар беради Football Italia нашри. Маълум бўлишича, унга пневмония (зотилжам) хасталиги ташхиси қўйилган.

41 ёшли собиқ ҳужумчи бу вақтда Ибица оролида оиласи билан таътилни ўтказаётган бўлган. Шифокорлар пневмония борлигини тасдиқлашган ва Роналдо хусусий клиникага кўчирилган.

Бразилиялик футболчи икки карра жаҳон чемпиони ва икки карра Америка кубоги соҳиби ҳисобланади. У фаолиятини ПСВ, “Барселона”, “Интер”, “Реал Мадрид” ва бошқа жамоаларда ўтказган.

Роналдо Россия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2018 турнирининг очилиши маросимида иштирок этган эди. Унинг ҳамюртлари мусобақанинг чорак финалида ўз юришларини тўхтатишга мажбур бўлди.

Ronaldo_4
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Роналдо (марказда) 2002 йил

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!