Роналду – Месси даври тугади, “Олтин тўп”ни янги эгасига беринг!

“Тоттенхем”нинг собиқ вакили Хорватия терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати финалига қадар етиб келишида муҳим фигурага айланди ва шу сабабли бу йилги “Олтин тўп” совринига ҳақли равишда номзодлар қаторидан жой олиши керак.

Бу йил “Олтин тўп”нинг қўшалоқ эгалари ҳукмронлигига барҳам берилиши мумкин. Ўтган ўн йиллик давомида нуфузли соврин Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасида бўлишиб келинди. Бу йил эса ушбу соврин янги эгасини топиши аниқроқдек бўлиб бормоқда.

Месси ва Роналдулар Мундиалнинг нимчорак финалидаёқ мусобақани тарк этишга мажбур бўлганидан кейин декабрь ойида бўлиб ўтадиган соврин учун янгидан янги номзодлар чиқиб бормоқда.

Роналду албатта фаворитлар қаторидан жой олади, боиси у “Реал Мадрид”га қаторасига учинчи марта Чемпионлар Лигаси бош совринини ютиб олишига ёрдам берди. Жаҳон Чемпионатида эса Испанияга қарши хет-трикка эришди.

ronaldu portugal goal

2017-18-йилги мавсумда Ла Лига ва “Қирол Кубоги”ни ютганидан кейин Нигерияга қарши ажойиб гол урган, Францияга қарши қийин учрашувда голли узатмаларни амалга оширган Месси ҳам асосий фаворитлар қаторидан жой олиши аниқ.

“Бу Месси ва Криштиану учун, шундай ёзилган – дейди Бельгия термаси етакчиси Эден Азар Францияга қарши учрашув олдидан – Рибери барча совринларни ютгандаям уни (изоҳ: “Олтин тўп”) оломаганини жуда яхши эслайман.”

Ўша йили (2013) портгалиялик футболчи совринга эга чиққан эди. Месси эса бу сафарги баҳсда фаворит сифатида кўрилаётган бўлсада, 2018-йил у учун ҳар томонлама омадли мавсум бўлди дея олмаймиз.

Чемпионлар Лигаси финали қаҳрамони эса дубль эгаси Гарэт Бейл бўлганди. Португалиялик футболчи финал тугул ярим финалларда ҳам ўзини кўрсата олмаганди.

Месси “Барса”нинг муваффақиятларига қарамай бу йилги соврин ҳам унга аталмасилиги тайин. У бу имкониятни Неймарга қолдирганди, бироқ бразилияликлар ҳам турнир билан анча эрта хайрлашишди. Боз устига “ПСЖ”даги илк мавсумини жароҳатлар билан тугатди.

Месси ва Роналдуларнинг бундай омадсизликлари бошқаларга ўйинга киришга имкон бермоқда. Кевин Де Брюйне Бразилияни доғда қолдиришжа муҳим бўлди, “Манчестер Сити” билан Премьер Лигани ютди. Килиан Мбаппе эса Франция билан Мундиаль финалигача етиб келди. Англия қаҳрамони Харри Кейн эса Жаҳон Чемпионатининг тўпурари бўлиб турибди ва ўтган мавсумда “Тоттенхем” учун 41 гол уришга эришди.

keyn

Шунга қарамай, Хорватия сардори Лука Модриччалик бу совринга арзийдиган ўйин кўрсатгани йўқ. 32 ёшли футболчи “Барселона”даги термадоши Иван Ракитич билан финалгача етиб келишларига раҳнамолик қилди. Якшанба куни Златко Далич шогирдлари Модрич сардорлигида бош совринга эга чиқиш учун майдонга чиқади.

4 миллион аҳолига эга Хорватия мусобақада иштирок этаётган энг кичик мамлакатлардан бири бўлиб турибди. 1991-йилдагина у мустақилликка эришган, холос. Уларнинг терма жамоаси эса тарихий учрашув олдида турибди. Улар финалда иштирок этиш арафасида турибди.

Модрич Россияда ўтаётган Жаҳон Чемпионатида икки гол уришга эришди. Гуруҳ босқичида Нигерия ва Аргентинага қарши ажойиб голларни киритганди.

2012-йилда “Реал”га ўтганидан кейин Мадридда катта ўзгаришларга сабабчи бўлган Модрич 5 йил ичида тўрт марта Чемпионлар Лигасини ютиб олди. У бу вазифасини Хорватия терма жамоасида ҳам давом эттирмоқда. Айнан унинг сайъи-ҳаракатлари эвазига Хорватия финалга қадар етиб келишга муваффақ бўлди.

Сўнгги даврнинг доҳий ярим ҳимоячилари Хави ва Андрес Иньесталар ўз вақтида Роналду ва Мессиларнинг соясида қолиб кетишганди. Аммо Чемпионлар Лигаси билан бирга Жаҳон Чемпионати бош соврини Лука Модрични декабрь ойида бўлиб ўтадиган нуфузли индивидуал соврин учун фаворитга айлантириши турган гап.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию