Роналду бугун ҳам индивидуал шуғулланди, “Классико”га эса 2 кун қолди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Эль-Классико”га икки кун қолганида ҳам якка тартибда шуғулланишда давом этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, португалиялик форвард клублар ўртасидаги ЖЧ финалидан сўнг мушакларида оғриқ сезган.

Маълумот учун, “Реал” – “Барселона” ўйини 23 декабр куни Тошкент вақти билан соат 17.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!