Роналдуни тўхтатишнинг иложи бор

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг ЕЧЛ ярим финалида “Реал”га қарши кечадиган баҳсда Криштиану Роналдуни қандай тўхтатиш мумкинлигини айтиб ўтди.

“Биз Роналдуни фақатгина жамоавий ҳаракат билан тўхтатиб қолишимиз мумкин. Жарима майдони ичида у худди машина. Уни бутунлай ёпишнинг умуман иложиси йўқ. У доимо иложини топади.

“Реал” – унинг атрофида ўйинни ташкил этади. Шундай экан, унга имкон қадар кам эркинлик беришимиз керак”, – деб айтиб ўтди Боатенг Sky Sports’га.

Маълумот учун, “Бавария” – “Реал” ўйини 25 апрел куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 1 май санасида Мадридда ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!