Россия терма жамоаси Германияни мағлуб қилди

Волейбол бўйича эркаклар ўртасидаги миллатлар лигасида тўртинчи ҳафта баҳслари давом этмоқда

Людвигсбург шаҳрида Германия терма жамоаси кутилмаганда Россияга йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Аргентина эса Японияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жанубий Корея Сеул шаҳрида Хитойни қабул қилди. Ушбу терма жамоалар ўртасидаги ўйинда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Италия эса Австралияга 1:3 ҳисобида таслим бўлди.

Варна шаҳрида Болгария ва Бразилия термалари баҳси 3:2 ҳисобида якунланган бўлса, Франция эса Канадани ушбу ҳисобда енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!