Россиялик ёшлар европа чемпионига айланди
Ads

Нидерландиянинг Гаага шаҳрида волейбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида европа чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатнинг финал учрашувида Россия ва Чехия ёшлар терма жамоаси ўзаро ўйин ўтказди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда россиялик волейболчилар 3–2 ҳисобида ғалаба қозониб олтин медал соҳибига айландилар.

Бронза медали учун ўтган ўйинда Бельгия термаси Нидерландияга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3–0 ҳисобида енгди.

Минбар

Барча блоглар