Рўзиқул Бердиев: Азиз Ғаниевни соғиндик

"Бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик. Яратилган вазиятлардан ҳам тўлиқ фойдалана олмадик. Агар яратилган вазиятларни голга айлантира олганимизда, бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Шунингдек Одил Ҳамробековни жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этиши ҳам ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди.

Энди “Қўқон-1912” жамоасига келадиган бўлсам, рақибимиз жиддий жамоа эди. Таркибида тажрибали футболчилар ҳам иқтидорли ёш футболчилар ҳам етарли. Албатта меҳмонлар ҳисобни тенглаштиргач, сақлаб қолиш пайида бўлишди. Бунга эришди ҳам. Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ўзлари ҳам ҳужумга ўтишмади, бизга ҳам ҳужум қилиш қилишга йўл бермади. Ҳимояда ҳам бехато ўйнашди.

Биз икки кундан сўнг “Нефтчи” билан ўйнаймиз, бу ўйин ҳам биз учун осон бўлмайди. Бугунги ўйинни тезда унутиб, навбатдаги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришга мажбурмиз. Энди оддий ўйин ҳам, осон ўйин ҳам қолмади. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига қараб баҳо бериш нотўғри бўлади. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак.

Азизжон Ғаниев! Тўғриси Азизжонни ўзини ҳам, ўйинини ҳам ҳаммамиз соғиндик, у ноябр ўрталарида Япониядан қайтиб келади. Унинг ёрдами бизга жуда керак бўлаяпти. Келгандан кейин кўрамиз, балки бизга сўнгги ўйинларимизда ёрдам берар", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!