Руслан Нурудинов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Туркманистон пойтахтида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бироз аввал -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўз якунига етди. 

Ушбу вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Руслан Нурудинов силтаб кўтариш машқида 227 кг натижа билан бронза медалига эга чиқди. Юртдошимиз даст кўтариш машқини афсуски, муваффақиятсиз якунлаб, 3 уринишдан фойдалана олмади. Шу боис ҳам икки кураш бўйича медаллардан бирига эгалик қилолмади. 

Ушбу вазн тоифасида чемпионлик Арманистон вакили Симон Мартиросянга насиб этди. Олимпия ўйинларининг совриндори бўлган ушбу спортчи даст кўтариш машқини 195 кг, силтаб кўтариш машқидни иккинчи уринишда 240 кг (жами 35 кг) билан якунланди ва якуний ҳисобда чемпионлик учун учинчи уринишга ҳожат қолдирмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!