Руслан Нурудиновни табрийлаймиз!
Бугун кўпчилик инсонлар қатори спорт оламида ўз номини зарҳал ҳарфлар билан қолдиришга улгурган Руслан Нурудинов ҳам таваллуд айёмини нишонламоқда. услан Нурудинов 1991 йил 24 ноябрь куни Андижон вилояти Хонабод шаҳрида таваллуд топган.
2013 йили Польшанинг Вроцлав шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида илк бор катталар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Орадан 3 йил ўтиб, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида ҳам силтаб кўтариш машқи бўйича рекорд билан шоҳсупанинг энг поғонасига кўтарилди. Бу йил эса Жакарта ва Палембангда ўтган Осиё ўйинларида ҳам тенгсиз бўлди.
Хуллас, бу спортчимиз оғир атлетикачи фаолияти давомида эришиши мумкин бўлган жамики совринларни қўлга киритган. 27 ёшинг муборак бўлсин, Руслан! Полвонимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!
Фикрлар