Рууд Гуллит: МЮ Сульшерни сақлаб қолиши керак
Голландия терма жамоаси афсоналаридан бири Рууд Гуллит "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига Уле Гуннар Сульшерни жамоада сақлаб қолишни маслаҳат берди.
“Клубда ўз тизимидан чиққан мутахассис пайдо бўлди ва дарҳол натижаларга эриша бошлади. Мен Сульшерни жамоада сақлаб қолишлари керак деб ҳисоблайман. Унинг бу ердаги фаолияти кўпчиликни қониқтирмоқда. Уни ҳамма қўллаб-қувватлаяпти”, - дейди Гуллит.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик мутахассис МЮни ўтган йилнинг декабрида қалуб қилиб олган эди. “Кизил иблислар” унинг қўл остида АПЛда дастлабки 10та ўйинда 26 очко тўплашди (8та ғалаба, 2та дуранг).
Фикрлар