Сабина Шарипова энди Тайванда ўйнайди
Тайваннинг Тайбэй шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан "OEC Taipei WTA" халқаро турнири ўтказилмоқда.
19 ноябрь кунига қадар давом этадиган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова ҳам иштирок этмоқда.
Сабина соврин жамғармаси 125,000 АҚШ доллари бўлган ушбу турнирнинг асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида сербиялик Ивана Йоровичга қарши кортга чиқади.
Мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан тонгги 7:00 да бошланади.
Фикрлар