
Сабина Шарипова иккинчи даврага чиқа олмади
Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ доллар бўлган турнирда ҳамюртимиз Сабина Шарипова яккалик баҳсларида иштирок этди.
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида теннис бўйича ITF томонидан ўтказилган мусобақада биринчи давра баҳслари ўтказилди.
Афсуски, С.Шарипова мусобақанинг биринчи даврасида черногориялик Данка Ковиничга қарши кортга чиқиб, 5:7, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди
Фикрлар