Саидаъло Саидкаримов нуфузли турнирни ғалаба билан бошлади

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида "Almaty Open" турнири ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақанинг қуръа натижасига кўра икки теннисчимиз – Саидаъло Саидкаримов ва Павел Цой илк босқичдаёқ тўқнаш келди. Ушбу учрашувда Саидаъло ёш теннисчимизни 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Афсуски, мазкур босқичда умидли теннисчимиз Шаробиддин Абзаловга омад етишмади.

Бугун асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида ҳамюртимиз Санатулло Кутибоев қозоғистонлик Темур Мауленовга қарши кортга чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!