Сакен Полатов: Боксчиларимизнинг қудратини жуда яхши биламан

  • 2 февраль, 2019, 18:30
  • 0
  • Бокс

Унда Сакен Полатов федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаменти ўзбек боксидаги маъсулиятли лавозимга тайинланган мутахассис билан интервью ташкил қилди.

Спортга муҳаббат

Болалигимдан спортни яхши кўраман. Спортчиларни кўриб доимо ҳавас қилардим. Шунинг учун қайси соҳада бўлишимдан қатъий назар ушбу соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

Спортга бўлган меҳрим сабаб Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби тизимида ҳам фаолият олиб борганман. Мен «Локомотив»ни ўзбек футболидаги энг яхши лойиҳалардан бирига айлана олганидан бахтиёрман.

Бокс ҳақида

Миллий олимпия қўмитаси томонидан билдирилган ишончдан хурсандман. Боксчиларимизнинг қудратини жуда яхши биламан. Чарм қўлқоп усталаримиз нафақат Осиё, балки жаҳон миқёсида ҳам етакчилардан ҳисобланишади. Рио Олимпиадаси, Осиё чемпионати ва Осиё ўйинларида улар томонидан қайд этилган натижа сўзимнинг яққол исботи бўла олади. Умид қиламанки, биз биргаликда ушбу натижаларни янада яхшилай оламиз.

Ишни нимадан бошлайди?

Энг аввало вилоятлардаги ҳудудий федерациялар билан танишаман. Қолаверса, мураббийлар кенгашига алоҳида эътибор қаратаман. Ўқув-машғулот жараёнларини қайта кўриб чиқаман. Шунингдек, яна бир қатор лойиҳаларни режалаштириб қўйганман.

Ўзбек спорти сўнгги 1 йил ичида сезиларли ўсишга эришди. Буни 2018 йил давомида ўтказилган Жакартадаги Осиё ўйинлари ва Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпиадасида қайд этилган натижалар ҳам исботлаб турибди. Бу энг аввало муҳтарам Президентимиз, қолаверса Миллий олимпия қўмитаси томонидан спортчиларимиз учун яратиб берилаётган шароитлар самарасидир.

Ўз навбатида МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бошқа спорт турлари қаторида боксга ҳам керакли шарт-шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди. Ишонаманки, биргаликда барча ўйлаган мақсадларимизга эришамиз. Ушбу тайинлов менга нафақат масъулият, балки қўшимча куч ҳам беради. Фурсатдан фойдаланиб, менга билдирилган юксак ишонч учун Миллий олимпия қўмитаси ва шахсан Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Жуманиязович Раматовга миннатдорчилик изҳор этаман. Ўзимга билдирилаётган ишончни албатта оқлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!