Салаҳ ва Мане Африканинг энг яхши футболчиси мукофотига даъвогарлар қаторида

Британиянинг BBC нашри йил якунларига кўра, Африканинг энг яхши футболчиси мукофотига номзодларни эълон қилди.

Ҳозирда унга сенегаллик Садио Мане (“Ливерпуль”) ва Калиду Кулибали (“Наполи”), мисрлик Муҳаммад Салаҳ (“Ливерпуль”), марокашлик Меҳди Бенатиа (“Ювентус”) ва ганалик Томас Парти (“Атлетико”) даъвогарлик қилмоқда.

Овоз бериш жараёни 2 декабргача узайтирилди ва ғолиб 14 декабр куни эълон қилинади. Ўтган йили ушбу муфокотни Салаҳ қўлга киритган эди.

Бу мавсум Мане ва Салаҳ “Ливерпуль” сафида ЕЧЛ финалига қадар етиб келди, Парти “Атлетико” билан Европа Лигаси ғолибига айланди, Бенатиа эса “Ювентус” билан Италия чемпиони бўлди.

Бу мукофот 1992 йилдан бери спортчиларга берилиб келади. Бошида африкалик спортчиларга берилар эди, аммо 2001 йилдан у фақатгина футболчиларга берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!