Салани қидириш ишлари яна давом эттирилади
Ла-Манш бўғозидан учиб ўтаётган самолётда сирли равишда ғойиб бўлган "Кардифф" ҳужумчиси Эмилиано Салани қидириш ишлари тез орада яна қайта бошланиши мумкин.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан бир неча кун олдин полиция аргентиналик футболчини қидириш ишларини тўхтатгани ҳақида эълон қилинган эди. Бироқ, футболчининг оила аъзолари ҳамда дўстлари алоҳида қутқарувчиларни ёллаб, уни қидиришда давом этишмоқчи.
Бундан аввалроқ Месси, Агуэро, Игуаин ва Отаменди каби футболчилар полициядан Салани қидиришни тўхтатмасликни сўрашган эди.
Фикрлар