Самарқанд истеъдодли полвонларни жамлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси захирасини шакллантириш ва истеъдодли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилмоқда.

Самарқанд шаҳрида 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан истеъдодли дзюдочилар ғолиблик учун куч синашмоқда. Мусобақа иштирокчилари жами 18 та медаллар жамланмаси учун татамига чиқмоқда.

Ўзбекистон чемпионатида маҳоратини намойиш этиб, совринли ўринларни эгаллаган дзюдочилар жорий мавсумда халқаро миқёсда ташкил этиладиган мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!