Самбо: 2 нафар ҳамюртимиз финалда

Осиё ўйинларининг бугунги кун баҳслари самбочиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Хусусан, эркаклар ўртасидаги -90 кг вазн тоифасида ҳамюртларимизда Камолиддин Холмаматов финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасида Нилуфар Давлетова ҳам олтин медаль учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Қайд этиш лозим, ҳал қилувчи босқичда Камолиддин Холмаматов Умед Хасанбеков билан баҳс олиб борса, Нилуфар Давлетова қозоғистонлик Дилдаш Куришбаевани мағлуб этиши лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!