Самбо бўйича жаҳон чемпионатида вакилларимиз 6 та медални қўлга киритишди
Грузияда бўлиб ўтган самбо бўйича ўтган жаҳон чемпионатида вакилларимиз 1 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритишди.
Мусобақанинг илк кунги беллашувларида 82 кг вазн тоифасида Жасур Содиқов кумуш медални термамиз ҳисобига қўшиб қўйган бўлса, иккинчи кунги беллашувларда яна 4та медал қўлга киритилди.
52 кг вазн тоифасида Илҳом Фармонов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Тўрабек Исмоилов (81кг) кумуш, Жасур Махаматқулов (90 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, аёллар ўртасидаги беллашувларда Клара Дарменбаева (60 кг) ҳам учинчи ўрин билан кифояланди.
Фикрлар