Санчес яна Испанияга қайтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" форварди Алексис Санчес яна Испания Ла Лигасига қайтиши мумкин.

El Gol Digital тарқатган хабарга кўра 30 ёшли чилилик футболчига "Атлетико" ҳамда "Валенсия" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатида унинг ўзи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб "Олд Траффорд"дан кетишга қарши эмас. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Санчес жорий мавсум АПЛда жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!