Санжар Шоаҳмедов: "Бухоро" бекорга олтиликка кирмаганини исботлади

Амалдаги чемпион - "Локомотив" бу тур "Бухоро" меҳмони бўлди ва 1:0  ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Санжар Шоаҳмедов учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бухоро"га ҳам, "Локомотив"га ҳам уч очко зарур эди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилди ва ғалабага эришишди. Ўйин эса жуда қизиқ бўлди.

"Бухоро" яхши жамоа. Тажрибали футболчилари бор. Ҳимоячилари анчагина тартибли. Бу жамоа ўйин бобида бекорга кучли олтиликка кирмаганини исботлади", - деди Шоаҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!