Санъат Шихов: Футболчилар қанча маош олишини мухлислар ҳам билиши керак

Мавсумни "Бухоро" сафида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Санъат Шихов SPORTS.uz муҳбири билан суҳбат давомида футболчиларнинг қанча пул олишларини оддий мухлислар ҳам билиши кераклигини ва бу Ўзбекистонда нега сир сақланишига ажабланишини айтди.

- «Бухоро»да кўтарма пулларимнинг ярми қолиб кетган деяпсиз. Сир бўлмаса, бу қанча миқдорни ташкил қилади. Шунингдек, клубнинг сиздан қанча ойлик маош қарзи қолган?

- Мени ҳеч нимадан яширадиган нарсам йўқ, бемалол айтардим. Аммо шартномада олаётган пуллар сир тутилиши ҳақида банд бор. Аслида эса қарздорликнинг миқдорини айтиш менга қийинчилик туғдирмайди. Агарда пулларнинг миқдорини айтсам, менга клуб томонидан катта жарима қўлланилиши мумкин. Эшитишимча, ПФЛ янги шартномалар устида иш олиб бораётган экан. Футболчиларнинг ойлик маошлари қанча эканлигини мухлислар билишга ҳаққи бор. Аслида футбол оламида кимнинг қанча ҳақ олаётгани очиқ-ойдин айтилади. Бизда эса ҳали ҳам сир тутилишига очиғи тушунмайман. Кимдан сир сақланади? Бунга ПФЛнинг алоқаси бўлмаган ва асосан бундай бандни клубларнинг ўзлари ўйлаб топишган.

Шихов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!