
Сардор: Эроннинг барча футболчилари юлдуз
Қозоннинг “Рубин” клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун 10 октябр санасида Россия терма жамоасига қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мен футболчилар орасида у қадар катта фарқ бор деб ўйламайман. Албатта, Европа ҳамда Осиё футболи орасида катта тафовут бор. Бизнинг барча футболчиларимиз – дарвозабондан тортиб, ҳужумчигача юлдузлардир.
Улар улар халқаро даражада ўйнашади ва эъътибор ҳам шунга яраша. Бизнинг вазифамиз мураббийнинг кўрсатмасини бажаришимиз лозим”, – деб айтиб ўтди Азмун “Рубин” расмий сайтига.
Фикрлар