Сауль Альварес яна битта чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)
Мексикалик боксчи Сауль Альварес Нью-Йоркда ўзининг навбатдаги жангини ўтказиб, британиялик Рокки Филдингни нокаутга учратди. Шундай қилиб, боксчи иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини ҳам қўлга киритди.
Жанг мексикалик боксчининг устунлиги остида ўтди ва ҳар бир раундда уни нокдаун учратди. Учинчи раунддаги тўртинчи нокдаундан сўнг рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди ва Альваресни ғолиб деб эълон қилди.
Мексикалик боксчи учун бу жанг профессионал фаолиятидаги 51-ғалабаси (31 нокаут) бўлди. Унинг ҳисобида яна бир мағлубият ва 2 дуранг мавжуд. Филдинг 27 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Альварес ўрта вазн тоифасининг WBC ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби ҳисобланади.
Фикрлар