“Саутгемптон” етакчиси 3 ойга сафдан чиқди
“Саутгемптон” клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк сафдан чиқди. 25 ёшли голландиялик футболчи “Лестер”га қарши кечган АПЛ 22-тур баҳсида жароҳат олган эди.
Тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлишича, футболчи энди 3 ой майдонга туша олмайди.
Бу футболчига “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари жиддий қизиққан эди, бироқ якунда бу клублар трансферни ёзда амалга оширишга қарор қилишди.

Фикрлар