Сэм Куэрри бир ўйинда 17 эйсни амалга оширди

Америкалик теннисчи Сэм Куэрри "New York Open" турнирининг иккинчи даврасида молдовалик Раду Алботга қарши кортга чиқди.

Сэм мазкур учрашувда ўйин тизгинини ўз қўлига олиб, 17 эйсни амалга ошириб, якунда рақибини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалида Куэрри ҳамюртлари Жейсон Жанг, ёки Фрэнсис Тиафога қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!