Сербия – Бразилия учрашуви осиёлик ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилди

Эртага ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Сербия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, ФИФА ушбу ўта муҳим учрашувни эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширди. Унга қанотларда ҳамюртлари Сохандан Ризо ҳамда Мансури Муҳаммадризо ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида эса баҳрайнлик Наваф Шукрилла фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Сербия – Бразилия учрашуви ғолиби плей-оффга йўлланмани қўлга киритади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!