Серена Уильямс Австралияга боради
Америкалик Серена Уильямс ва беларуслик Виктория Азаренко 2019 йилнинг январь ойида ўтадиган Австралия очиқ чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
""Australian Open – 2019" да Серена ва Виктория иштирок этади. Серена мазкур турнирда 2017 йилдан бери, Виктория эса 2016 йилдан бери иштирок эта олишмади. Бу галги "Катта дубулға"да улар улкан натижаларга эришади деб ўйлайман", – дейди мусобақа директори Крейга Тили.
Шунингдек, Симона Халеп, Анжелик Кербер, Наоми Осака, Каролин Возняцки, Эшли Барти ва Дарья Гавриловалар "Australian Open – 2019"да иштирок этишларини тасдиқлашган.
Фикрлар