Сергей Лушчан: Буёғига кўпроқ очко жамғармасак бўлмайди
"Қийин учрашув бўлди. Ўйинга яхши ҳозирлик кўришга урингандик. Рақиб жамоа ўйинини имкон қадар яхшироқ ўрганишга ҳаракат қилдик. “Қизилқум” ҳозирда қарши ҳужумларда анча шиддатли ўйнаётганини билардик. Лекин барибир кутилмаган вазиятларда гол ўтказиб юбордик.
Ҳимоячилар хатоларга йўл қўйишди. Кўпгина учрашувларда ўйин бошидаёқ голлар ўтказиб юборяпмиз. Руҳий жиҳат устида ҳам яхшигина ишлашимиз лозим кўринади. Зеро бундан буён ҳар бир ўйинда имкон қадар кўпроқ очко жамғармасак бўлмайди", - деб Лушчаннинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар