Сервер Жепаров "Жетису"дан нега кетганини биласизми?

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров фаолиятини Қозоғистоннинг “Жетису” клубида давом эттираётганидан хабарингиз бор эди. Аммо ҳамюртимизнинг қўшни мамлакатдаги ҳаёти узоқ давом этмади. Яқиндан тарқалган хабарга кўра у “Жетису”ни тарк этган ва Тошкентга қайтиб келган.

SPORTS.uz муҳбири эса тажрибали футболчимиз билан боғланди ва қозоқ клубидан нега кетганлиги ҳақида сўради.

- Сервер, сизнинг “Жетису”дан кетишингиз барчамиз учун кутилмаган воқеага айланди. Аслида нима бўлди?

- Хабарингиз бўлса, менинг “Жетису” билан тузган шартномам ноябрь ойи охирига қадар эди. 21 октябрь куни чемпионат доирасидаги ўйинда жароҳат олганимдан кейин шифокорлар салкам икки ҳафта давомида югурмаслигим кераклигини маслаҳат беришди. Тикланишим учун ҳам салкам 10 кун керак эди. Шу сабаб клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартнома ниҳоясига етишини кутиб ўтирмасдан уни бекор қилдик.

- Клубда сизга нисбатан етарли даражада эътибор қаратишмадими?

- Бундай демаган бўлардим. Клубда ҳамма ишлар яхши йўлга қўйилган. Жумладан, муносабатлар ҳам.

Сервер Жепаров билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!