"Севилья" Видалнинг трансфери борасида келишувга эришди
"Севилья" клуби "Барселона" ҳимоячиси Алеиш Видалнинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Унга кўра андалусияликлар 29 ёшли футболчи учун каталонияликларга тахминан 8-9 млн евро тўлашади. Хабарларга қараганда Видаль “Барселона” АҚШдан қайтгач “Севилья” билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Видаль “Барселона” сафига 2015 йил айнан “Севилья”дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар