"Севилья"га "Барселона" футболчиси керак
“Барселона” ярим ҳимоячиси Денис Суарес катта эҳтимол билан январда бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.
Ҳозирда ушбу футболчи учун курашга “Севилья” жамоаси ҳам қўшилди. 24 ёшли футболчига шунингдек, Лондоннинг “Челси” ва “Арсенал” клублари қизиқиш билдиришган.
Бу мавсум Суарес Ла Лига доирасида атиги битта ўйинда майдонга тушган. Аввалроқ у каталон клубида кўпроқ ўйин амалиётигини берилишини хоҳлашини айтиб ўтган эди.
Фикрлар