Шаҳрам Ғиёсов бу сафарги рақибини ҳам нокаутга учратди

  • 25 ноябрь, 2018, 08:29
  • 0
  • Бокс

Ҳаваскор боксда Рио олимпиадаси кумуш медали соҳиби, жаҳон чемпиони, айни дамда эса профессионал боксда фаолият олиб бораётган иқтидорли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов бугун ўзининг олтинчи жангини ўтказди. Унга навбатдаги жангда мексикалик Мигель Замудио рақиблик қилди. Шаҳрам жангни жуда фаол бошлади. У саккиз раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 5 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган. 27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 54 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 12 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (10 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!