Шаҳрам Ғиёсов қачон Тошкентга қайтиши маълум

  • 26 ноябрь, 2018, 17:45
  • 0
  • Бокс

Кеча АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида кечган профессионал бокс кечасида ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов қачон юртимизга қайтиб келиши маълум бўлди. 

Сайтимиз ходимига маълум бўлишича, боксчимиз ўтирган самолёт эртага 17:00 да Тошкент Халқаро аэропортига келиб қўнади. Вакилимизнин келиши Шаҳрам ва бокс мухлисларига қизиқ бўлиши табиий. Шу боис ушбу хабарни сиз азиз мухлисларга етказишни лозим топдик. 

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги сўнгги  жангини мексикалик Мигель Замудиога қарши ўтказиб, 1 раунддаёқ уни нокаутга учратган эди. Бу унинг фаолиятидаги профессионал боксдаги олтинчи жанг бўлди ва ҳозирча барча рақибларини мағлуб этиб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!