Шакири "Ливерпуль" сафидаги илк голини киритди

  • 27 октабря, 2018, 21:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” форварди Жердан Шакири бундан бироз аввал АПЛнинг 10-тури доирасида “Кардифф”га (4:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлди.

Tecno

Швейцариялик 27 ёшли футболчи учрашувнинг 84-дақиқасида Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди. Эътиборлиси, ушбу гол Шакирининг “Ливерпуль” сафида расмий учрашувларда киритган илк голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Шакири ёзда “Ливерпул”га кўчиб ўтгач International Champions Cup тижорий турнирида “Манчестер Юнайтед”га гол урган эди. Аммо ушбу ўйин расмий учрашув мақомига эга эмас эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию