"Шальке" Сербия терма жамоаси аъзосини ўз сафида кўрмоқчи
Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби "Торино" вингери Адем Ляйичга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра немис клуби 26 ёшли Сербия терма жамоаси аъзосини жорий трансферлар якунига қадар қўлга киритмоқчи.
Маълумотларга қараганда Ляйичнинг "Шальке"га ўтиш эҳтимоллари жуда юқори чунки "Торино" ҳам у билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Фикрлар