Шахмат бўйича Қарши очиқ Халқаро турнирида 4 та тур ортда қолди (фото)

"А" гуруҳида 4 та турдан сўнг, россиялик Халқаро гроссмейстер Василий Папин 3,5 очко билан олдинда бормоқда.

Ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров ҳисобида 3 та очко бор. Муртас Кожгалеев (Қозоғистон), Виталий Тетерев (Беларусь), Жўрабек Ҳамроқулов (Ўзбекистон), Рустам Ҳуснутдинов (Қозоғистон), вакилларимиз Нодирбек Ёқуббоев, Тоҳир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Никита Хорошевлар ҳам шунча очко жамғаришган.

Ғолиблик сари интилаётган 4 та столдаги ўйин онлайн тарзда ёритилаётганини эътироф этиш ўринлидир.

Рейтинг даражаси 1900 дан кам бўлганлар иштирок этаётган "Б" гуруҳида ҳам ўйин қизғин тус олган. 300 нафар шахматчидан 10 нафари 4 та имкониятдан 4 та очко олганини таъкидлаш жоиз. Ҳамюртларимиз Гулхаё Нарзиқулова, Холида Номозова, Жасур Мамаюсупов, Дониёр Сафаров, Исломбек Синдоров, Рустам Сайдалиев, Али Қосимов, Миржаҳон Рахимов, Дилмурод Жабборберганов, Толиб Остоновлар шулар жумласидандир.

Мусобақа давом этмоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!