Шахмат бўйича "Тошкент қиши" рейтинг турнири ниҳоясига етди (фото)

Пойтахтимизда шахмат бўйича "Тошкент қиши – 2016" анъанавий турнири якунланди. Швейцарча тизимда тўққиз турдан иборат мусобақада юзга яқин шахматчи икки гуруҳда ғолиблик учун баҳслашди. 

Ушбу аънанавий турнир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда шахмат федерацияси томонидан мамлакатимизда шахматни янада оммалаштириш, ёш иқтидор эгаларини аниқлаш, уларнинг тажриба ва маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилди. 

Мусобақанинг рейтинг очколарига эга шахматчилардан иборат "А" гуруҳида Сирожиддин Нажмиддинов тўққиз партиянинг барчасида ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. Саидакбар Сайдалиев 7 очко билан иккинчи, Фотиҳ Абдуҳолиқов ва Муҳаммадали Абдураҳмонов 6,5 очко билан учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади. 

Ўн тўрт ёшгача шахматчилардан иборат "В" гуруҳида Шоҳруҳ Ҳамидуллаев 8 очко билан олтин медални қўлга киритди. У тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, иккитасида дуранг натижа қайд этди. 6,5 очкодан жамғарган Исломжон Абдуғофуров ва Григорий Чубей кумуш ва бронза медаллар билан тақдирланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!