Шахмат федерацияси 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот берди (фото)
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон шахмат федерацияси ўтган йилги фаолияти ҳамда жорий йил вазифалари бўйича матбуот анжуманини ўтказди.
Ҳисобот тинглангач, оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олди. Сўнгра 2017 йилда энг яхши натижаларга эришган спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар, ҳудудий бўлинмалар ва клублар тақдирланди. "Миллий шахмат ташкилотчиси" унвонини олган жонкуяр инсонларга ҳам навбат етди. Ва албатта федерация фаолиятини ёритишда фаол иштирок этган журналистлар ҳам совғалардан бебаҳра қолмади.
Фикрлар