Шахмат федерациясида матбуот анжумани бўлиб ўтди (фото)
Ads

Бош мавзу албатта, Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган "М.Чигорин мемориали-2017" анъанавий Халқаро шахмат фестивалида вакилларимизнинг иштироки ҳамда Нодирбек Абдусатторовнинг Халқаро гроссмейстерлик талабларининг 3-нормативини бажарганлиги ҳақида борди. Нодирбек Ёқуббоев айнан ушбу турнир олдидан ўтказилган блиц-турнирда ғолиб бўлган эди. Шунингдек, йиғилганлар ФИДЕ Президенти Илюмжиновнинг Абдусатторовга йўллаган табрик мактубидан ҳам воқиф бўлдилар.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига федерация масъул вакиллари, мутасаддилар атрофлича жавоб беришди.