Шерали Жўраев ҳам Тошкент Гран-приси совриндорлари қаторидан ўрин олди
Пойтахтимизда ўтказилаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги куни ҳам ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.
Айни пайтда -100 кг вазн тоифасидаги полвонлар медаллар учун татамига кўтарилишмоқда. Ушбу вазн тоифасининг бронза медали учун ўтказилган баҳсда ҳамюртимиз Шерали Жўраев тожикистонлик Саиджалол Саидовга қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақиби устидан иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.
Фикрлар