Шерали полвон 50 минг кўкини нақд санаб олди (фото)
Кеча "Ўзбекистон" спорт мажмуида мамлакат Президенти соврини учун I кураш Халқаро турнири бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган турнирда толмас курашчимиз Шерали Жўраев олтин медaлни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 50 минг AҚШ доллaри билан мукофотланди. Кумуш медаль соҳиби бўлган полвонимиз Бекмурод Олтибоев эса 25 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Тожикистонлик Темур Раҳимов вa россиялик Аслан Камбиев бронза медали билан тақдирланди. Уларга 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот берилди. Шунингдек, мусобақада 5-8 ўринни эгаллаган спортчилар ҳам 1250 АҚШ доллари билан мукофотланди.
Фикрлар