Шерзод Қосимов Хитой Тайпейи – БАА ўйинини бошқаради

Ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичидан ўрин олган Хитой Тайпейи ҳамда БАА ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинни бошқариш учун Шерзод Қосимов тайинланди. Унга қанотда Андрей Цапенко ёрдам беради. Ушбу ўйин 21 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар  бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақада дастлабки 4та ўринни эгаллаган жамоалар келаси йили Польшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!