
Шеймус Коулмен жуда оғир жароҳат олди
Ирландия терма жамоаси ва “Эвертон” клуби ҳимоячиси Шеймус Коулмен Уэльсга қарши (0:0) ЖЧ–2018 саралаши 5-турида жуда оғир жароҳат олди.
Ўйиннинг 69-дақиқасида Уэльс термаси аъзоси Нил Тейлор Коулменни чалиши натижасида унинг оёғини синдириб олди. Жароҳат ўта жиддий кўриниш олди.
Ирландиялик футболчининг тикланишига камида 1 йил кераклиги тахмин қилинмоқда.
Comments