Шифокорлар Роналдога нотўғри ташхис қўйишгани маълум бўлди
Бразилия терма жамоаси сафида икки карра жаҳон чемпиони Роналдо шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу ҳолат бўйича футболчининг ўзи журналистларга мурожаат қилиб, докторларнинг нотўғри ташхис қўйганини маълум қилди. Унга кўра, футболчи пневмония (зотилжам) эмас, балки тумов (грипп) бўлганлиги аниқланган.
Собиқ футболчи 10 август куни Ибица (Испания) оролидаги шифохоналарнинг бирига ётқизилган. Diario de Ibiza нашри хабарига кўра, унга ўша вақтда "пневмония" ташхиси қўйилган.
– Дўстлар, менда кучли тумов (грипп) экан. Жума куни шифохонага мурожаат қилишга тўғри келди, аммо ҳаммаси жойида. Эртага мени бу ердан чиқаришади ва уйга кетаман. Барчага қўллаб-қувватлагани учун рахмат, – деб ёзади Роналдо ўзининг Twitter саҳифасига.
Фикрлар