Шипилов: Ҳисоб 1:0 бўлганида адолатли бўлар эди

Pepsi Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (3:0) ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бекободликлар устози Андрей Шипилов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлишини билардик. Бугунги учрашув олдидан таркибимизда муаммолар борлиги сабабли ёшларга имкон бердик. Бу ўзимизни оқлаш учун баҳона эмас. Ўйлашимча, натижа адолатдан бўлмади. Таблодаги ҳисоб 3:0 эмас, балки 1:0 бўлганда адолатли бўларди. Танаффусдан сўнг рақибга жарима майдончаси олдида прессинг уюштириб уларни қийнаб қўйдик. "Пахтакор"га жисмонан ютқазмадик, аммо 2-бўлимдаги ўйинимизни кучайтирганимиз яхши натижа қайд этиш учун етарли бўлмади. Ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман", - дейди Андрей Сергеевич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!