Шомуродов сўнгги дақиқада майдонга туширилган ўйинда "Ростов" мағлубиятга учради (видео)

Кеча Россия Премьер-лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" клуби ўз майдонида "Крилья Советов"ни қабул қилади.

Муҳташам "Ростов-Арена"да кечган беллашувда самараликлар 1:0  ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Шомуродов 89-дақиқада захирадан ўйинга кўшилди. Шу тариқа, Валерий Карпин шогирдлари мавсумдаги дастлабки мағлубиятларини қабул қилиб олишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!