Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди

Италия чемпионатининг 13-турида “Верона” ўз майдонида амалдаги чемпион “Интер”га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Миланликлар мезбонлар кўз ўнгида уларнинг севимли жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди.

“Верона” бош мураббийи Паоло Дзанетти бу мағлубиятдан кейин жамоа аъзоларини машғулотлар базасига қамаб қўйди. Мураббий ўз хатти-ҳаракатларини қуйидагича изоҳлади.

- Мен мухлислардан узр сўраш керак, деб ўйлайман. Чунки кўрсатган ўйинимиз бу стадионда тўп  тепишга арзимайди. Мухлислар жуда хунук ҳолат гувоҳи бўлишди.

Менимча, шогирдларимнинг боши айланиб қолган ва бу масалани ҳал қилишимиз керак. Шу боис, номаълум муддатга базага қамалиб оламиз ва керакли ўйин даражасига етишмагунимизча бу ердан ҳеч ким чиқмайди, - деди Паоло Дзанетти.

“Верона” 13-турдан кейин 12 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!