Шониғматжон Шофайзиев ҳам чорак финалда ўйнайди

Покистоннинг Исломобод шаҳрида эркаклар ўртасидаги “Фьючерс” турнирида жуфтлик баҳслари кескин ва муросасиз ўтмоқда.
 
Унда умидли теннисчимиз Шониғматжон Шофайзиев сербиялик Дарко Яндрич билан мезбон теннисчилар Аҳмед Чоудари ва Шаҳзад Хонни 6:4, 5:7, 11-9 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа чорак финалда Шониғматжон ва Дарко покистонлик Муҳаммада Абид ва канадалик Муҳаммад Вагас Малик тандемига қарши кортга чиқади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!